Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
2025-03-06 19:05:00 / Вазирлик янгиликлари
Бугун, 6 март куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вазирлик раҳбарияти, тизим ташкилотларининг вакиллари ҳамда ходимлар иштирок этди.

Тадбир давомида саҳна кўринишлари намойиш этилиб, мусиқий чиқишлар ва самимий табриклар янгради. Сўзга чиққанлар жамият ва иқтисодиёт тараққиётида хотин-қизларнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлаб, уларнинг фидокорона меҳнати ва ташаббускорлигини эътироф этди.
Байрам муносабати билан вазирлик жамоаси барча хотин-қизларни табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва муваффақиятлар тилайди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати









