“International Hospitals Group” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2025-03-19 17:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Маълумот учун: International Hospitals Group (IHG) — тиббий муассасаларни ишлаб чиқиш, лойиҳалаш ва бошқаришга ихтисослашган глобал тиббий хизмат кўрсатиш компаниясидир. IHG соғлиқни сақлаш соҳасида инновацион ва барқарор ечимлар тақдим этиш мақсадида ҳукуматлар, соғлиқни сақлаш хизмати кўрсатувчилар ва инвесторлар билан ҳамкорлик қилади.
Учрашув аввалида IHG вакиллари Ўзбекистон томонига компания фаолияти ҳақида маълумот бериб, асосий иш йўналишлари, тиббиёт муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда бошқариш бўйича кенг қамровли тажрибаси, шунингдек, турли мамлакатларда муваффақиятли амалга оширилган халқаро лойиҳаларини тақдим этди.
Учрашувда соғлиқни сақлаш соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари, жумладан, Буюк Британиянинг илғор тажрибасига асосланиб Ўзбекистонда замонавий тиббиёт муассасаларини бошқариш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантириш бўйича келишиб олишди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати


