Марказий Осиё Сунъий интеллект ассоциацияси вакиллари билан ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашилди
2025-03-12 20:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Маълумот учун: Марказий Осиё Сунъий Интеллект Ассоциацияси (АICА) - Марказий Осиё минтақасида сунъий интеллект (СИ) соҳасини ривожлантириш, мутахассислар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, инновацион экотизим яратиш мақсадида ташкил этилган халқаро платформа.
Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик йўналишлари, жумладан, сунъий интеллект технологияларини иқтисодиётга жорий этиш, давлат бошқарувида рақамли инновацияларни кенгайтириш ва ИТ-экотизимни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, иқтисодий жараёнларни оптималлаштириш, молиявий таҳлилларни автоматлаштириш ва сунъий интеллект воситасида самарали бошқарув тизимларини ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур учрашув сунъий интеллект соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва Ўзбекистонда рақамли трансформацияни жадаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг муҳим қисми бўлди.
Музокаралар якунида томонлар келгусида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва инновацион технологияларни иқтисодиёт тармоқларига интеграция қилишда самарали фаолият олиб боришга келишиб олди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати


