Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилмоқда
2025-03-14 14:39:00 / Вазирлик янгиликлари

Шундан бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказлари томонидан МҲХС бўйича (бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот”, “Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR ACCA)” курслари ва бошқалар) ўқитилган 1579 нафар талабгорнинг 5 631,1 млн сўм ўқитиш харажатлари қоплаб берилган. Шундан 1449 нафари талаба ва битирувчилар, 115 нафари Олий таълим муассасаларининг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог кадрлари, 17 нафари давлат органи ходимларидан иборат.
Ўқув курслари кесимида таҳлил қилинганда, 1420 нафар талабгорнинг “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” фани бўйича, 122 нафар талабгорнинг “Аудит ва ишонч билдириш хизматлари” фани бўйича, 37 нафар талабгорнинг “Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR ACCA)” фани бўйича ўқитиш харажатлари қоплаб берилган (2-диаграмма).
Шунингдек, бугунги кунга қадар бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш юзасидан талабгор томонидан келиб тушган аризаларнинг 1272 таси бўйича 2 167,7 млн сўм харажатлар қоплаб берилган. Мазкур аризаларнинг 1237 таси талаба ва битирувчилар, 11 таси олий таълим муассасаларининг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог кадрлари, 24 таси давлат органи ходимлари томонидан тақдим қилинган.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш амалиёти натижасида бугунги кунга қадар 384 нафар талабгор имтиҳонларни муваффақиятли топширган. Шундан 318 нафари “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” фани бўйича, 54 нафари “Аудит ва ишонч билдириш хизматлари” фани бўйича ва 12 нафари “Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (ДипИФР ACCA)”фани бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган.








