Қозоғистоннинг “ Halyk Bank” банки раҳбарияти билан учрашув ўтказилди
2025-02-27 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Маълумот учун: “Halyk Bank” — Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Грузия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудларида банк, суғурта, брокерлик ва лизинг фаолиятларини амалга оширувчи “Halyk” гуруҳи таркибига киради.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Банк соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокаманинг асосий йўналишлари:
- “Tenge Bank”нинг инвестиция салоҳиятини ривожлантириш
“ Halyk Bank” раҳбарияти банкнинг 2024 йилдаги инвестиция фаолияти натижалари ва молиявий кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берди.
- Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмлари, жумладан, инвестицияларни жалб этиш ва барқарор иқтисодий ўсиш учун шароит яратишнинг янги усулларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун рақамли кредитлар, бизнес учун онлайн рўйхатдан ўтиш каби механизмларга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва икки давлат иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қиладиган қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини билдирди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати


