Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Япониянинг Атроф-муҳит бўйича халқаро ҳамкорлик маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда Қўшма молиялаш механизми (Joint Crediting Mechanism – JCM) имкониятлари” мавзусида семинар ташкил этилди
2025-02-27 19:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Ушбу ҳамкорлик айниқса, юртимизда 2025 йил “Атроф- асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши фонида ўз долзарблигини янада оширмоқда.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 27 февралида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Япония Атроф-муҳит вазирлиги, Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги ҳамда Япониянинг Атроф-муҳит бўйича халқаро ҳамкорлик маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда Қўшма молиялаш механизми (Joint Crediting Mechanism – JCM) имкониятлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Қўшма молиялаш механизми (Joint Crediting Mechanism – JCM) – ривожланаётган мамлакатларда JCM лойиҳалари доирасида қисқартирилган иссиқхона гази эмиссияларининг маълум бир қисми эвазига лойиҳа тури ва шартларига қараб Япониянинг замонавий технологияларини жалб қилиш ёки лойиҳа харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича ҳамкорлик тизими.
Мазкур семинарда Япония Ҳукумати, Япониянинг қайта тикланувчи энергия ҳамда тоза технологияларни ишлаб чиқариш бўйича етакчи компаниялари, шунингдек, Ўзбекистоннинг маҳаллий вазирлик ва идоралари, йирик саноат корхоналари, энергетика тизим ташкилотлари, хусусий сектор вакиллари ва илмий-тадқиқот институтларининг 150 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.
Ушбу семинардан асосий мақсад JCM механизми орқали тадбиркорларни яшил иқтисодиётга ўтишда қўллаб-қувватлаш, Япониянинг илғор яшил технологияларини жалб этиш ҳамда Япон ва Ўзбек компаниялари ўртасида B2B музокараларни ўтказиш имкониятини яратишдир.
Семинар давомида, Япониянинг JCM Жамғармаси, JCMнинг асосий ишлаш схемаси, маҳаллий тадбиркорлар учун JCM лойиҳасини ишлаб чиқиш тартиби, JCM доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва хорижий тажрибалар тўғрисида тақдимотлар қилинди. Хусусан:
- Ўзбекистоннинг кам углеродли ривожланиш сиёсати ва JCM лойиҳасини ишлаб чиқиш учун потенциал секторлар;
- Ўзбекистонда Ихтиёрий углерод бозори доирасида амалга оширилаётган ишлар ва лойиҳалар;
- Қўшма молиялаш механизмининг (JCM) асосий схемаси ва сўнгги ўзгаришлар;
- Маҳаллий ҳамкорлар учун JCM лойиҳасини ишлаб чиқишда асосий жиҳатлар;
- Қишлоқ хўжалиги ер майдонларида қуёш панелларини ўрнатиш (агриволтаика) бўйича етакчи инновациялар;
Марказлашган иситиш ва совутиш тизимларида иссиқлик насосларидан фойдаланиш ва бошқа йўналишларда тақдимотлар асосида батафсил тушунтиришлар берилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати









