Саудия Арабистонида Ривожланаётган мамлакатлар мулоқоти конференциясининг очилиш маросими бўлиб ўтди
2025-02-17 15:32:00 / Вазирлик янгиликлари

Конференциянинг расмий очилиш маросими Саудия Арабистони Молия вазири Муҳаммад Алжадан ҳамда ХВЖ бош директори Кристалина Георгиеванинг кириш сўзлари билан бошланди. Тадбирнинг асосий мавзуси “Барқарор ўсиш: Ўзгарувчан дунёда чидамлиликни шакллантириш” бўлиб, унда глобал иқтисодий тенденциялар ва ривожланаётган бозор иқтисодиётлари дуч келаётган асосий муаммолар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ривожланаётган давлатлар учун халқаро молия институтлари билан яқин ҳамкорлик қилиш, давлат қарзини самарали бошқариш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш каби масалаларнинг долзарблигини таъкидланиб, бундай конференциялар минтақавий ва глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим платформа экани таъкидланди.
Очилиш маросимидан сўнг тадбир глобал иқтисодий ўзгаришлар ва уларнинг ривожланаётган давлатларга таъсири, молия сиёсати ва инвестициялар, давлат қарзи барқарорлиги каби долзарб масалаларга бағишланган сессиялар билан давом этмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати

