Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари билан яшил иқтисодиётни ривожлантиришда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2025-02-17 21:37:00 / Вазирлик янгиликлари
Жорий йилнинг 17 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Ўзбекистондаги доимий вакили Сабине Махл ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Умид Абидхаджаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар яшил иқтисодиёт соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг натижалари, иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, муҳокамаларда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:
Яшил иқтисодиётни ривожлантириш бўйича амалдаги лойиҳалар
- Мамлакатимизда амалга оширилаётган яшил лойиҳаларининг натижалари ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги;
- Энергия самарадорлигини ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш бўйича БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликдаги лойиҳалар;
Иқлим ўзгаришига қарши курашиш
- Иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва углерод нейтраллигига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар;
- Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишда халқаро тажрибалардан кенг фойдаланиш;
Ижтимоий соҳаларда яшил тамойилларни жорий этиш
- Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида энергия тежамкор инфратузилмани яратиш ва яшил технологияларни жорий этиш.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва янада кенгайтиришга келишиб олди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати


