2024 йилда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар тўғрисида
2025-02-07 21:36:00 / Вазирлик янгиликлари
2024 йилда республика бўйича жами 248,6 трлн сўмлик қарийб 1,8 млнга яқин шартномалар давлат харидлари орқали амалга оширилди. Шундан, 48,8 трлн сўми ёки жами харидларнинг 20 фоизи “яшил” харидлар ҳисобланади. Рақобатли харидларни амалга ошириш натижасида 13,9 трлн сўм маблағлар иқтисод қилинди. 268 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари давлат харидлари жараёнига жалб этилди.
Давлат харидлари сиёсати департаменти директори Назаров Сарвар интервью орқали батафсил маълумот берди.
