2025 йилда жамоатчилик фикри асосида шаклланадиган лойиҳалар учун 7 трлн сўм йўналтирилади
2025-01-21 12:30:00 / Вазирлик янгиликлари
“Очиқ бюджет” (ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳалар учун жорий йилда 7 трлн сўм маблағ йўналтирилиши назарда тутилмоқда.
Жумладан, 2025 йил учун тасдиқланган “Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга кўра:
“Ташаббусли бюджет” жараёнининг икки мавсуми учун* — 5,4 трлн сўм;
“Менинг мактабим” лойиҳаси учун — 605 млрд сўм;
“Менинг боғчам” лойиҳаси учун — 400 млрд сўм;
“Менинг боғим” лойиҳаси учун — 100 млрд сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.
*Бунда, “Ташаббусли бюджет” жараёни учун туман ва шаҳар бюджетлари қўшимча маблағларининг камида 30 фоизи ҳам йўналтирилиши ҳисобига мазкур маблағлар ҳажми қарийб 6 трлн сўмни ташкил этиши прогноз қилинган.
Аввалроқ жорий йилда “Очиқ бюджет” порталида ўтказиладиган лойиҳаларнинг календарь-режаси эълон қилинган эди.
