2025–2027 йилларда давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
2024-12-23 22:10:00 / Вазирлик янгиликлари
Ушбу Стратегиянинг мақсади 2025–2027 йиллар давомида “яшил” давлат харидларининг улушини ошириш, шунингдек, иқтисодий ўсишда муҳим бўлган барқарор, кенг рақобатга асосланган давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган давлат харидлари сиёсатини белгилашдан иборат.
Давлат харидларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари сифатида Стратегияда тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратувчи, оқилона ва самарали барқарор давлат харидлари тизимини такомиллаштириш, харид жараёнларида атроф - муҳитни ҳимоя қилиш ва экологияга зарар етказилишини олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш белгиланди.
Шунингдек, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланадиган маҳаллий ишлаб чиқарувчи кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, давлат харидлари жараёнининг барча босқичларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва электрон харидлар улушини ошириш, давлат харидларининг барча босқичларида комплекс мониторинг ва самарали назоратни таъминлайдиган ягона ва яхлит, самарали давлат харидларини бошқариш тизимини яратиш назарда тутилган.
Шу билан бирга қарор билан давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2025–2027 йиллларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати
