Mastercard халқаро тўлов тизими вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2024-12-13 15:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашув давомида Mastercard билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди ва қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш таклиф қилинди:
Нақд пулсиз тўловлар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича:
мобил тўловлар ва контактсиз технологияларни оммалаштириш;
жамоат транспорти ва коммунал хизматларда карталар орқали тўловларни жорий этиш;
инновацион тўлов воситаларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, рақамли ҳамёнлар ва биометрик аутентификация тизимлари.
Нақд тўловлар ва “яширин иқтисодиёт” улушини камайтириш бўйича:
молия саводхонлигини ошириш мақсадида ахборот кампанияларини ташкил этиш;
солиқ органлари билан ҳамкорликда солиқдан қочиш схемаларини аниқлаш ва олдини олиш.
Финтехни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича:
кичик корхоналар учун карта қабул қилиш шартларини енгиллаштириш;
онлайн савдо платформалари ва бизнесни бошқариш учун финтех ечимларини жорий қилиш.
Давлат хизматлари ва солиқлар тизимида рақамлаштиришни чуқурлаштириш бўйича:
давлат хизматларини онлайн форматга ўтказиш;
электрон тўлов тизимлари орқали шаффоф давлат харидларини амалга ошириш;
тўлов маълумотлари асосида солиқ базасини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш.
Ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида қуйидаги чораларни амалга ошириш таклиф қилинди:
зарур норматив-ҳуқуқий базани яратиш;
тўлов инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестицион дастурлар ишлаб чиқиш;
аҳоли ва бизнесни хабардор қилиш бўйича кенг кўламли ахборот кампанияларини ўтказиш.
Учрашув якунида томонлар юқоридаги масалалар бўйича маълумот ва фикр алмашинуви ҳамда ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш ишлари давом эттирилиши таъкидланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати

