Уэлс таълим бўйича ҳамкорлик моделини ўрганиш юзасидан Буюк Британиянинг Уэлс давлатига ташриф амалга оширилди
2024-12-13 16:15:00 / Вазирлик янгиликлари

“WEP” Уэлс ҳукуматининг “аср мактаблари” дастурининг бир қисми бўлиб, ушбу дастур асосида умумий таълим мактабларини самарали режалаштириш, молиялаштириш, замонавий дизайнлаштириш, малакали қурувчиларни жалб қилиш, қуриш, 25-30 йил сақлаш ва давлатга қайтариш фаолиятини амалга ошириб келади.
Учрашувлар давомида WEP моделининг келиб чиқиши, давлат учун афзалликлари, Уэлс ҳукумати томонидан таълим соҳасида қилинган сиёсат йўналишлари ва бунда WEPнинг ўрни ҳамда ушбу моделни Ўзбекистон шароитларига мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, WEP механизмида амалга оширилган ДХШ лойиҳалари тузилиши, модели, ишлаш механизми ва молиялаштириш шартлари ўрганилиб, қурилиш жараёнида бўлган ва фаолият юритаётган ДХШ мактабларига ташриф буюрилди.
Такидлаш жоизки, “Meridiam” компанияси ижтимоий инфратузилма лойиҳаларига ихтисослашган жаҳон миқёсидаги инвестиция ва активлар бошқарувчиси бўлиб, Уэлсда WEP модели асосида ташкил қилинган мактаблар лойиҳаси дунё миқёсида таълим инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқаришда хусусий секторнинг тажрибасини давлат назорати билан самарали уйғунлаштириш бўйича инновацион ёндашув сифатида тан олинган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати


