Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (АCCА) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2024-11-25 14:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Вазирликда Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бошқармаси бошлиғи ва ходимлари, АCCАнинг Марказий Осиё, Арманистон ва Мўғулистон, Ўзбекистон Сертификатланган молия мутахассислари уюшмаси вакиллари ҳамда ACCA Portfolio Евроосиё ва Яқин Шарқ бўлими раҳбари Куш Ахужа иштирокида учрашув бўлиб ўтди ва Ўзбекистонда бухгалтерларни халқаро сертификатлаш фаолиятини ривожлантириш истиқболлари ҳақида умумий маълумот берилди.
Учрашув мобайнида ACCA вакиллари Ўзбекистондаги ACCA талабалари ва уларнинг имтиҳондан ўтиш даражаларини белгилаш, олий ўқув юртларини аккредитациядан ўтказиш,иш берувчилар билан ишлаш, кадрларни халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим стандартлари асосида тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш борасида муҳокамалар олиб борди.
Учрашув якунлари бўйича бухгалтерия ҳисоби, аудит ва молия соҳаларида кенг кўламли мутахассислар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ва барқарор ривожланиш соҳасида халқаро ҳисобот стандартларини жорий этиш муҳокама қилинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати


