ОТБ вакиллари билан “яшил” молиялаштириш масаласида учрашув бўлиб ўтди
2024-11-22 18:40:00 / Вазирлик янгиликлари

Унда ОТБнинг хусусий сектор операциялари бўлими инвестиция бўйича бош мутахассиси Оксана Пак, бозорни ривожлантириш бўйича катта мутахассис, ОТБ консультанти Мирослав Малый, ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси инвестициялар бўйича мутахассиси Рустам Захидов ва иқлим ўзгаришлари бўйича мутахассис Низомиддин Рахманов ҳамда вазирликнинг “Яшил” иқтисодиётга ўтиш ва ривожлантиришни мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари қатнашди.
Учрашувда тижорат банклари орқали хусусий секторда “яшил” иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш учун бозор механизми тамойилида молиявий маблағларни ажратиш ва “яшил” иқтисодиётга ўтишнинг бошқа йўналишлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, миссия доирасида мамлакатнинг иқлим ўзгариши бўйича ислоҳотлар кун тартиби, устувор йўналишлари, ҳамда мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган чора-тадбирлар ва ресурслари бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва режалаштирилган лойиҳалар бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати


