Аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш муҳокама қилинди
2024-10-29 19:40:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувлар кун тартибида аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш каби кенг кўламли долзарб мавзулар кўриб чиқилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Рахимова иштирок этиб, бугунги кунда мамлакатимизда аёллар учун иқтисодий жиҳатдан яратилган имкониятлар, гендер тенгликни таъминлаш йўналишида олиб борилаётган амалий ишлар, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, юртимизда “Гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш”ни режалаштириш ҳамда уни бюджет жараёнларига босқичма-босқич жорий этиш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларни ҳам таъкидлаб ўтди.
“Пекин+30” минтақавий кўриб чиқиш йиғилишидан сўнг муҳокамаларни акс эттирувчи якуний ҳисобот тайёрланади ва маълумот олиш учун УНECEга аъзо барча давлатларга юборилади.
Ушбу ғоялар Пекиннинг 2025 йил март ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган глобал шарҳига асос бўлади, унда етакчилар Пекин Ҳаракатлар платформасини амалга ошириш бўйича 30 йиллик ютуқлар ҳақида фикр юритадилар ва гендер тенглигига эришиш йўлидаги аниқ қадамларни белгилайдилар.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати

