“ҚОҒОЗСИЗ БИР КУН”
2024-10-25 17:35:00 / Вазирлик янгиликлари
2024 йил 25 октябрь куни республикамизнинг барча ҳудудларида “Қоғозсиз бир кун” эко-акцияси бўлиб ўтди. Акциядан мақсад қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш.
Акция доирасида дарахтларни асраб-авайлаш, улардан ишлаб чиқарилаётган қоғозлар сарфини камайтириш, иш юритишнинг қоғоз шаклидан ахборот-коммуникация технологияларига ўтишни тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган.
Бугунги кунда вазирликда барча иш юритиш электрон тизимда амалга оширилаётганлиги боис, иш қоғозда ҳужжатлар айланишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, келаётган барча хат-ҳужжатлар ва мурожаатлар электрон тизимга юкланиб, ижрочиларга электрон шаклда юборилади.
Маълумотларга кўра, 1 тонна қоғозни иқтисод қилиш орқали 17 та дарахт, 26 000 литр сув, 240 литр ёқилғи ва 4000 кВт/соат электр энергиясини тежаш мумкин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати
