Ипотека кредитлари бўйича субсидияларга аризалар қабул қилиш 2026 йил 25 ноябрь соат 10:00 да бошланади.
2026-11-24 10:10:00 / Вазирлик янгиликлари
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида тақдим этилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабул қилиш бошланишини маълум қиламиз.

Ипотека кредитлари бўйича субсидия олишда ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши талаб этилади.
Бунда ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, ўртача ойлик даромади миқдори белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши лозим.
Субсидия олиш учун қуйидаги усуллар:
Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш;
myGov мобил иловаси;
my.gov.uz порталида, мазкур ҳавола орқали ариза топширишингиз мумкин.
Муҳим эслатма:
Ариза берувчи томонидан ариза топшириш (баҳолаш) даврида OneID тизимида шахсга доир маълумотларни бошқариш панели орқали иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш мақсадида тегишли маълумотлардан фойдаланиш учун рухсат берилган бўлиши лозим (тижорат банклари рўйхати иловада).
Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов вақтинча ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза берувчининг кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, унинг аризаси рад этилишига сабаб бўлади.
Ҳарбий тузилмалар ходимлари бевосита давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда ариза топширишлари мумкин.
Ариза берувчининг кредит тарихи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш орқали субсидияли ипотека кредитларини ажратиш дастурида иштирок этувчи тижорат банкларининг рўйхати:
1. “Агробанк” АТБ
2. “Алоқабанк” АТБ
3. “Асакабанк” АЖ
4. “Asia Alliance Bank” АТБ
5. “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ
6. “Ҳамкорбанк” АТБ
7. “Ипак йўли” АИТБ
8. “Ипотекабанк” OTP Group
9. “Микрокредитбанк” АТБ
10. “Orient Finans” ХАТБ
11. “Trastbank” ХАБ
12. “Туронбанк” АТБ
13. “Халқ банки” АТБ
14. “Ўзмиллийбанк” АЖ
15. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ



