Вольфрам саноатида янги босқич: ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми жадал ошмоқда
2026-11-23 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон вольфрам саноатида сезиларли ўсиш суръатлари кузатилмоқда. 2026 йилнинг октябрь ойида 230,9 тонна вольфрам маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, экспорт ҳажми октябрь-январь ойларида 123,6 тоннага, унинг қиймати эса 27,6 млн АҚШ долларига етди.
Ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, янги технологик лойиҳаларни амалга ошириш ва хомашё базасини мустаҳкамлаш орқали 2027 йилда вольфрам маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1 700 тоннага етказиш мақсад қилинган.
Вольфрам саноати — Ўзбекистон саноат салоҳияти ва экспорт имкониятларини кенгайтиришнинг муҳим йўналишларидан бири.

