Аудиторлик фаолияти соҳасида электрон ахборот тизими янгиланди
2026-11-20 16:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Бунда, аудиторлик ташкилотлари авторизациядан ўтиб маълумотларни электрон тақдим этиш, уларнинг ҳолатини кузатиш ҳамда вазирлик билан тезкор мулоқот қилиш имконини беради. Бу электрон ҳужжат айланишини соддалаштириб, вақтни тежашга хизмат қилади.
Вазирлик учун платформа маълумотларни марказлашган тарзда жамлаш, ҳисоботларни таҳлил қилиш ва соҳада мониторингни ташкил этишни қулайлаштиради. Натижада маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилиш ва тартибга солиш самарадорлигини ошириш учун қўшимча имконият яратилади.
Ташқи фойдаланувчиларга эса аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар реестри каби очиқ маълумотларни излаш ва улар билан танишиш имконига эга бўлади. Бу аудиторлик хизматларини танлашда ахборот олишни енгиллаштириб, соҳада очиқликни таъминлайди.
Шунингдек, тизимда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш (ЖФОДЛ/ТМ/ОҚҚТМҚК) йўналишига оид ҳужжатлар ва маълумотлар билан электрон тарзда ишлаш имконияти назарда тутилган.
Мазкур дастурий мажмуа фойдаланувчилар эҳтиёжлари ва соҳадаги замонавий талаблардан келиб чиқиб, босқичма-босқич такомиллаштириб борилади.
Ахборот тизими манзили: https://audit.imv.uz/home
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
