Илмий ғоядан саноат маҳсулотигача: Фарғонадаги Форсайт-офисини ривожлантириш учун грант ажратиш бўйича келишувга эришилди
2026-11-18 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Узум ҳамда Фарғона давлат техника университети ўртасида “Келажак қурилиш материаллари” Форсайт-офисини ривожлантириш учун 250 минг АҚШ доллари миқдорида грант маблағларини жалб қилиш бўйича üч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Форсайт-офиси энергия тежамкор, экологик тоза ва янги авлод қурилиш материалларини яратиш, шунингдек, илмий ишланмаларни саноатга жорий этишга хизмат қилади.
Учрашув доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фарғона давлат техника университети ҳамда Uzum ўртасида уч томонлама янги авлод қурилиш материалларни яратишда ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Томонлар университет ҳузуридаги Қурилиш материаллари саноати Форсайт-офисини ривожлантириш учун 250 минг АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ажратиш бўйича дастлабки келишувга эришдилар.
Мазкур ҳамкорлик қурилиш материаллари саноатининг истиқболли технологик йўналишларини аниқлаш, илмий ишланмаларни амалий лойиҳаларга айлантириш ҳамда саноат корхоналари олдида турган муаммоларга замонавий илмий-техник ечимлар ишлаб чиқишга қаратилган. Хусусан, энергия ва ресурс тежамкор қурилиш материалларини яратиш, маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш, кам углеродли ва янги авлод қурилиш материалларини ривожлантириш каби истиқболли йўналишларга эътибор қаратилади.
Учрашув давомида томонлар Форсайт-офисининг устувор вазифалари, илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, истиқболли технологияларни синовдан ўтказиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, университет, тадқиқотчилар ва саноат корхоналари ўртасида узлуксиз амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бунда Форсайт-офиси нафақат технологик тенденцияларни таҳлил қилиш, балки бозор талаби ва саноат эҳтиёжларини ўрганиш, истиқболли ишланмаларни аниқлаш ҳамда уларнинг амалиётга татбиқ этилиши бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур ташаббус доирасида дастлабки амалий ишлар бошланган. Жумладан, Фарғона вилоятида ташкил этилган Илмий-техник консорциумнинг илк йиғилишида 40 га яқин соҳа корхоналари вакиллари иштирок этиб, 30 дан ортиқ илмий-технологик ечимлар тақдим этилган. Шунингдек, халқаро экспертлар кўмагида 15 та истиқболли технологик йўналиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Imzolangan memorandum uşbu ilmiy ğoyalarni real işlab çiqariş loyihalariga aylantiriş hamda davlat, ilm-fan va xususiy sektor kooperatsiyasini amaliy modelini rivojlantiriş yölidagi muhim qadam böldi.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси




