“ТурМалака” рақамли платформасини яратиш ва жорий этиш бўйича ташаббус таклифи
2026-11-17 19:11:00 / Давлат хусусий шериклик эълонлар
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!
Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 10-майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ-537-сон Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-октябрдаги “Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 720-сонли қарорига асосан «QUALIFEX ASSESSMENT» МЧЖ томонидан «ТурМалака» ягона рақамли платформасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, Фейс-АйДи биометрик идентификацияси ҳамда сунъий интеллект асосидаги прокторинг модулларини интеграция қилиш, амалий имтиҳонларни видеокузатув орқали ўтказиш мкониятларини яратиш, ҚР-кодли электрон сертификатлар тизимини жорий этиш ва марказ фаолиятини ташкил этиш бўйича ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
Қизиқиш билдириш учун сўров шакли |
Лойиҳа концепцияси |
Лойиҳа тўғрисида маълумот |
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси – Тошкент шахри
📧 info@motach.uz, turizmdevon@exat.uz
☎️ 8 (71) 205-06-00 (341)
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги
📧 Nasimbek.Nabijonov@imv.uz, dxshtender@imv.uz
☎️ +998 (71) 203-50-50 01879
📍 100017 Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси 29-уй
