Шаҳарсозлик реновацияси: замонавий ва қулай яшаш муҳитини яратиш
2026-11-16 19:00:00 / Вазирлик янгиликлари
2026 йил 10 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги ЎРҚ-1149-сон Қонуни шаҳарларда эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жой фондини янгилаш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли учун қулай яшаш муҳитини яратишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди.

Қуйидаги мақсадли кўрсаткичлар белгиланган:
2026 йилда — 30 мингта хонадон;
2027 йилда — 35 мингта хонадонни шаҳарсозлик реновацияси асосида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
2040 йилга қадар кўп квартирали уй-жойлар қурилишида шаҳарсозлик реновацияси ҳисобига барпо этиладиган хонадонлар улушини 60 фоизгача ошириш кўзда тутилган.

