Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати: таркибий ўзгаришлар ва янги натижалар
2026-11-16 14:50:00 / Вазирлик янгиликлари

2017–2026 йилларда Ўзбекистон тўқимачилик саноатида сезиларли таркибий ўзгаришлар юз берди. 2021 йилда пахта толасини қайта ишлаш даражаси 100 фоизга етказилган бўлиб, 2030 йилга бориб калава ипни қайта ишлаш даражаси ҳам 100 фоизга етиши кутилмоқда.
2026 йил якунига қадар тармоқда 163,9 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Шундан 103,8 трлн сўмлик қисмини тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ташкил этади. 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида экспорт ҳажми 2,4 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Унинг 51,1 фоизи тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари, 33,2 фоизи калава ип экспортига тўғри келди.


