ИҚТИСОДИЙ IQ | ЭПИЗОД 2
2026-11-12 14:10:00 / Вазирлик янгиликлари
Нега инсонлар ҳар доим ҳам ўзлари учун энг фойдали иқтисодий қарорларни қабул қилмайди?

2017-йилда иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган Richard Thaler психологик омилларнинг иқтисодий қарорларга таъсирини ўрганиб, хулқ-атвор иқтисодиёти ривожига катта ҳисса қўшган.
Олимнинг асосий тадқиқотлари қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
🔹Чекланган рационаллик;
🔹Ақлий ҳисоб юритиш (Mental Accounting);
🔹Бугунги манфаатга устунлик бериш;
🔹Юмшоқ йўналтириш (Nudge);
🔹“Save More Tomorrow” дастури.
Richard Thaler — 1945-йилда АҚШда туғилган америкалик иқтисодчи, Чикаго университети профессори ва хулқ-атвор иқтисодиётининг етакчи намояндаларидан бири ҳисобланади. У иқтисодиётга психологик ёндашувни олиб кириб, инсонлар нима сабабдан кераксиз харидларга пул сарфлаши, жамғаришни кечиктириши ёки ўз манфаатларига зид қарорлар қабул қилишини тушунтиришга ҳисса қўшган. Унинг илмий ишлари нафақат иқтисодиёт назариясига, балки пенсия жамғармалари, шахсий молияни бошқариш механизмларини такомиллаштиришга ҳам таъсир кўрсатган.




