Қизиқиш билдириш учун сўров
2026-11-10 17:10:00 / Жаҳон Банки билан қўшма лойиҳалар
ИШТИРОК ЭТИШГА ТАКЛИФ
(Тендерда иштирок этиш таклифи)
ТОВАРЛАР
НАРХ ТАКЛИФЛАРИНИ СЎРАШ (RFQ)
|
Лойиҳа номи |
Соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш дастури |
|
Молиялаштириш манбаси |
Дастурни тайёрлаш учун ХТУнинг E6710-сонли гранти (GFPP) |
|
Харид маълумотномаси рақами |
UZ-MEF-HEALTH-01-RFQ |
|
Сана |
10.11.2026 |
Мазкур лойиҳа Жаҳон банки томонидан XTUнинг E6710-сонли гранти ҳисобидан молиялаштирилади.
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — “Харидор”) талабга жавоб берувчи иштирокчиларни қуйидаги товарларни етказиб бериш бўйича нарх таклифларини муҳрланган ҳолда тақдим этишга таклиф қилади:
|
Товар номи |
Товар сони |
Етказиб бериш манзили |
Етказиб бериш даври |
Талаблар |
|---|---|---|---|---|
|
Моноблок компютер |
4 дона |
100017, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 29-уй |
Шартнома имзоланган кундан бошлаб 7 календарь кун ичида |
НТС ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ |
|
2-in-1 ноутбук |
4 дона |
|||
|
Интерактив панель |
1 дона |
|||
|
2-in-1 компутер |
3 дона |
|||
|
Планшет қурилмаси тўплами |
1 дона |
2. Нарх таклифларини сўраш (RFQ) ҳужжатларининг рус тилидаги тўлиқ тўплами манфаатдор ва талабга жавоб берувчи иштирокчиларга қуйида кўрсатилган манзилга ёзма сўров юборилганидан сўнг тақдим этилади.
3. Нарх таклифлари қуйида кўрсатилган манзилга 2026 йил 23 ноябрь куни соат 16:00 га қадар (Тошкент вақти билан) етказилиши лозим.
|
|
Тақдим этишнинг рухсат этилган усуллари |
|
Почта манзили: |
100017, Тошкент шаҳри, Ниёзбек Йўли кўчаси, 1-уй |
|
Манзил: |
100017, Тошкент шаҳри, Ниёзбек Йўли кўчаси, 1-уй |
|
Электрон почта манзили: |
healthgfpp2@gmail.com |
Белгиланган муддатдан кеч тақдим этилган нарх таклифлари рад этилади.
