2026 йилнинг 9 ойида ипотека дастури: асосий натижалар
2026-11-04 13:40:00 / Вазирлик янгиликлари

2026 йил январь–сентябрь ойларида ипотека дастури доирасида фуқароларга жами 20,9 трлн сўмлик кредитлар ажратилди.
Жорий йил учун белгиланган 23 трлн сўмлик дастур кўрсаткичининг 91 фоизини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,9 трлн сўм ёки 39 фоизга кўпдир.
Ажратилган кредитларнинг 12,8 трлн сўми давлат бюджети, 6,1 трлн сўми тижорат банклари ва 2 трлн сўми компания маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.
2026 йил 1 октябрь ҳолатига ипотека кредитлари бўйича жами 1 208,1 млрд сўм субсидия тўланди.
Шундан 800,3 млрд сўми кредит фоизларини қоплашга йўналтирилди, 407,8 млрд сўми эса 13 722 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал тўловлари учун тўлаб берилди.


