БААнинг “EtihadWE” компанияси билан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди
2026-10-28 20:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашув давомида коммунал инфратузилмани ривожлантириш, хусусан, ичимлик суви таъминоти, оқова сувларни тозалаш ва энергетика соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, ҳудудларда сув таъминоти ва коммунал хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган мавжуд истиқболли лойиҳалар юқори баҳоланди.
Шу билан биргаликда, “EtihadWE” компанияси вакиллари ўз фаолият йўналишларига мос келадиган лойиҳаларни ўрганиш ва уларда иштирок этиш имкониятларига қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида томонлар истиқболли лойиҳаларни биргаликда ўрганиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
