Хитойнинг “CSCEC International” компанияси билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-11-30 22:35:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан, йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда инфратузилма лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокараларда инфратузилмани ривожлантириш йўналишида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш ҳамда бу борада икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар инфратузилма соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш ва истиқболли лойиҳалар юзасидан ўзаро мулоқотни ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси





