Иқтисодий ривожланиш бизнес-маркази вакиллари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
2026-10-28 19:35:00 / Пресс-релизлар

Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг МДҲга раислиги доирасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, 2027-йил 12-март куни Москва шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган «МДҲ — 2040: Евросиё келажаги образи» халқаро иқтисодий форумини ташкиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, форум доирасида МДҲга аъзо давлатлар иштирокиДа ўтказилиши режалаштирилган тематик панел сессияларининг йўналишлари ҳамда Иқтисодий ривожланиш бизнес-марказининг истиқболли лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни ривожлантириш ҳамда белгиланган йўналишлар бўйича ҳамкорликни давом эттириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси

