Талабалар турар жойи биносини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш
2026-10-28 12:05:00 / Давлат хусусий шериклик эълонлар
ТАДБИРКОРЛАР ВА САРМОЯДОРЛАР
ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 563-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарорда талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали барпо этиш белгиланган.
Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиалига хусусий ташаббускор “BEST KONTINENTAL” МЧЖ томонидан ташаббус таклифи, шу жумладан, лойиҳа концепцияси тақдим этилган. Мазкур лойиҳада Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали (0,3 гектар) ҳудудида 400 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи биносини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 720-сонли “Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига биноан амалга оширилади.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
Қизиқиш билдириш учун сўров шакли |
Лойиҳа концепцияси |
Лойиҳа тўғрисида маълумот |
Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали.
☎️ 55 452-55-86, (90) 246-45-35.
📍132000, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 64-уй.
Таълим ва илм-фан вазирлиги.
☎️ 55 520-08-08.
📍100174 Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси 7-уй.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги
☎️ +998 (71) 203-50-50 (01919).
📍 100017 Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси 29-уй.
