Франция делегацияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-10-27 16:10:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда Франциянинг SUEZ, EDF, ALSTOM, VEOLIA, IVECO, MND, Dassault Systèmes ва WILMOTTE & ASSOCIÉS каби етакчи компаниялари вакиллари иштирок этди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, энергетика, сув таъминоти, транспорт, коммунал инфратузилма соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томони мамлакатда иқтисодий ўсишнинг янги моделини шакллантириш борасидаги ислоҳотлар, ёш ва салоҳиятли меҳнат ресурслари ҳамда ички бозор имкониятлари ҳақида маълумот берди. Франция делегацияси эса аҳоли сонининг изчил ўсиши ва инфратузилмага бўлган талаб ортиб бораётганини инобатга олиб, устувор соҳалардаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Хусусан, ҳудудларда иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш, сув таъминотини яхшилаш, шунингдек, жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш ҳамда темир йўл транспорти ва логистикаси тизимларини рақамлаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар устувор йўналишлардаги лойиҳаларни биргаликда ўрганиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси




