Саноат тармоқларида ишлаб чиқариш: асосий кўрсаткичлар
2026-10-26 18:25:00 / Вазирлик янгиликлари
2026 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1 085 692 млрд сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 8,1 фоизга етди.

Энг йирик ишлаб чиқариш ҳажмлари:
Тўқимачилик ва кийим-кечак саноати — 106 000,0 млрд сўм;
Автомобилсозлик — 74 930,5 млрд сўм;
Қурилиш материаллари саноати — 46 871,0 млрд сўм;
Электротехника саноати — 38 304,0 млрд сўм.
Энг юқори ўсиш суръатлари технологик металлар саноатида — 57,0 фоиз ва заргарлик саноатида — 51,9 фоиз қайд этилди. Фармацевтикада 16,3 фоиз, қурилиш материалларида 17,7 фоиз ҳамда электротехникада 15,1 фоизлик ўсиш кузатилди.


