Маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш ва жихозлаш ҳамда ундан фойдаланиш лойиҳаси
2024-09-24 17:25:00 / Давлат хусусий шериклик эълонлар

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги ЎРҚ-537-сон Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 259-сонли қарорига асосан асосан “ECOKOMFORT AAA” MЧЖ Қашқадарё вилояти Ғузор тумани, Мустақиллик МФЙ, Мустақиллик кўчасида жойлашган, Ғузор тумани ҳокимлиги тасарруфидаги маданият ва истироҳат боғи негизида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий истироҳат боғини ташкил этиш лойиҳаси бўйича ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган.
Лойиҳа доирасида, маданият ва истироҳат боғи рeконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, замонавий кўнгилочар ўйингоҳ-аттракцион ускуналарини ўрнатиш, жихозлаш ва улардан фойдаланиш этиш режалаштирилган.
Тендерда қатнашиш, тадбиркорлар томонидан қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифларини 2024 йил 8 ноябр кунига қадар Тошкент вақти билан
18.00 гача топширилиши керак.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
Қизиқиш билдириш шакли |
Лойиҳа концепцияси |
Лойиҳа тўғрисида маълумот |
Қизиқиш билдириш учун сўров ва тендерлар (таклифлар) қуйидаги манзилларда қабул қилинади:
|
|
Электрон почта манзили: t.guzor@exat.uz |
Телефон рақами: (75) 552-18-04 |
Манзил: Қашқадарё вилояти Ғузор шаҳар, Мустақиллик қўчаси 14а-уй |
|
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
Электрон почта манзили: dxshtender@imv.uz |
Телефон рақами: 71 203-50-50 (01924) |
Манзил: Тошкент шаҳар, Истиқлол кўчаси 29-уй. |
(Эслатма! Электрон юбориладиган файл ёки файлларнинг ҳажми 10 МБдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Шу муносабат билан файлларни ихчамлаштирилган 10 МБдан ортиқ бўлмаган ҳолда юборишингиз сўралади ёки қоғоз шаклида тақдим этишингиз мумкин).
«ДХШ тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифлари олинган тақдирда, Маданият вазирлиги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.

Электрон почта манзили:
Телефон рақами: (75) 552-18-04
Манзил: Қашқадарё вилояти Ғузор шаҳар, Мустақиллик қўчаси 14а-уй