“MUFG” халқаро инвестицион банки билан учрашув бўлиб ўтди
2024-10-07 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Банк томонидан бошқарувчи директор Кристофер Маркс ва қарз капитал бозорлари бошлиғи Кирилл Дикийс ташриф буюрдилар.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик, Ўзбекистон банклари ва корпорациялари билан амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан муҳокамалар олиб борилди.
Маълумот учун: “MUFG” ёки “Mitsubishi UFJ Financial Group” банк иши, активларни бошқариш, суғурта ва инвестиция хизматларини ўз ичига олган кенг кўламли молиявий хизматларни тақдим этади. Ҳолдинг 2005 йилда “Mitsubishi Tokyo Financial Group“ ва “UFJ Holdings” бирлашиши натижасида ташкил этилган ва бугунги кунда молия бозорида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Шу билан бирга, вазирлик томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларни давлат кафолатисиз амалга оширишни йўлга қўйиш ва эътиборни хусусий секторга қаратиш муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати


