Миср билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган ucraшув бўлиб ўтди
2026-10-24 22:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Мулоқотда қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва ветеринария соҳаларида қўшма ташаббусларни амалга ошириш, илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда илғор тажрибаларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди. Озиқ-овқат хавфсизлиги, сув ресурсларини бошқариш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида тажриба алмашиш имкониятлари юзасидан фикр юритилди.
Чорвачилик бўйича фермер хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш, сут ва гўшт маҳсулотларининг сифатини яхшилаш ҳамда қўйчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, ҳайвонларнинг кўпайиш кўрсаткичларини яхшилаш, маҳсулдорлигини юксалтириш, ветеринария касалликларининг олдини олиш ва уларга қарши дори воситаларини етказиб бериш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Қашқадарё вилоятида яйловлар майдонини кенгайтириш ва фойдаланилмаётган ерларни қишлоқ хўжалиги айланмасига киритиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди. «UzAgroStar Holding» фаолияти, жорий лойиҳалари ва истиқболдаги режалари тақдим этилиб, қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларида ўзаро манфаатли ташаббусларни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама этилди.
Тадбир якунида томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси









