Литва компанияси билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
2026-10-23 16:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда Ўзбекистонда таълим соҳасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, янги таълим муассасаларини ташкил этиш ва зарур инфратузилмани ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар лойиҳаларни молиялаштириш моделлари, давлат ва хусусий шерикларнинг мажбуриятларини белгилаш, молиявий ҳамда операцион рискларни тақсимлаш масалаларига ҳам эътибор қаратдилар. Шу билан бирга, хорижий инвесторлар учун мавжуд қўллаб-қувватлаш чоралари ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомиллар кўриб чиқилди.
Мулоқот давомида истиқболли ташаббусларни амалга ошириш учун маҳаллий ҳамкорлар ва инвестиция майдонларини аниқлаш, манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда лойиҳаларни тайёрлашнинг кейинги босқичларини белгилаш масалалари фикр алмашилди.
Ма’лумот учун: “Synergetica Educational Group” Литвада фаолият юритувчи таълим гуруҳи бўлиб, унинг таркибига “SMK College of Applied Sciences”, “KSU International University” ва “Vilnius Business College” киради. 2026-йил сентябрь ҳолатига кўра, гуруҳ таълим муассасаларида 7 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади, 60 дан зиёд таълим дастури амалга оширилади ҳамда 500 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчи ва маъмурий ходим фаолият юритади.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаштириш, лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур маълумотларни шакллантириш ва манфаатдор томонлар ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш масалалари кўриб чиқилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси




