ИҚТИСОДИЁТ ХРОНИКАСИ | Бир кунда фонд бозори 22,6 фоизга қулаган кун
2026-10-19 16:10:00 / Вазирлик янгиликлари
Тасаввур қилинг: бир кун ичида фонд бозори ўз қийматининг бешдан бир қисмидан кўпроғини йўқотди. Бу қандай содир бўлган?
1987 йил 19 октябрь жаҳон молия тарихига “Қора душанба” (Black Monday) номи билан кирди.
Ўша куни АҚШнинг Dow Jones фонд индекси бир кунда 22,6 фоизга ёки 508 пунктга қулаган ва тарихдаги энг кескин бир кунлик пасайишлардан бирини қайд этган.
Бунга инвесторлар орасида ваҳиманинг кучайиши, акцияларнинг оммавий сотилиши ва автоматлаштирилган савдо стратегиялари таъсири ҳам сабаб бўлган.
Хўш, “Қора душанба” бизга нимани ўргатди?
