Жаҳон банки гуруҳи Президенти Ажай Банга билан ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди
2026-10-16 19:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда Жаҳон банкининг операциялар бўйича бошқарувчи директори Анна Берде, Халқаро молия корпорациясининг (ХМК) Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вице-президенти Имад Фахури, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари Нодирбек Очилов, Иқтисодиёт ва молия вазири маслаҳатчиси Жасур Каршибаев ҳамда бошқа масъул вакиллар иштирок этди.
Учрашувда мамлакатимиздаги макроиқтисодий тенденциялар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Жаҳон банки гуруҳи билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, мулоқот давомида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ва хусусий инвестицияларни жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, инфратузилма ва энергетика, агробизнес, соғлиқни сақлаш, туризм ҳамда юқори қўшилган қийматли ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали иқтисодий имкониятларни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган AgriConnect ва сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган Water Compact ташаббусларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда юқоридаги масалалар бўйича ташаббусларни кенгайтиришга келишиб олдилар.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси


