Нодавлат мактабгача таълим ташкилотини қуриш
2026-10-15 17:15:00 / Давлат хусусий шериклик эълонлар

ТАДБИРКОРЛАР ВА САРМОЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонининг 1-иловаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятининг устивор йўналишларидан “мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари секторини янада қўллаб-қувватлаш, унинг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш” белгиланган.
Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Мустақиллик МФЙ, Зарафшон кўчаси, 84-уйда жойлашган Оқдарё педагогика коллежининг бўш турган ётоқхона биносида хусусий ташаббускор “FOUR MARVELS” НТМ томонидан ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган. Мазкур лойиҳада Оқдарё педагогика коллежининг 9500 кв.м ер майдони ва 2050,2 кв.м ётоқхона биносида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактаб таълим ташкилотини ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-октябрдаги 720-сонли қарори талабларига биноан амалга оширилади.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
Қизиқиш билдириш учун сўров шакли |
Лойиҳа концепцияси |
Лойиҳа тўғрисида маълумот |
Ўзбекистон Республикаси
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
☎️ +998 (55) 503-74-00
📍 100011 Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани,
А.Навоий кўчаси 2а-уй
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
📧 dxshtender@imv.uz Inomjan.Kadirboev@imv.uz
☎️ +998 (71) 203-50-50 (01391)
📍 100017 Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси 29-уй
