Япония халқаро ҳамкорлик банки вакиллари билан ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди
2026-10-08 20:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда JBICнинг Европа, Яқин Шарқ ва Африка бўйича минтақавий раҳбари Кохей Тойода, JBICнинг Ўзбекистондаги вакили Ботир Муталов, Энергетика лойиҳаларини молиялаштириш департаменти бош директори Ёхей Хигашида ҳамда бошқа масъул вакиллар иштирок этди.
Учрашув давомида томонлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, амалдаги ташаббусларни кенгайтириш ҳамда истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, муҳокамалар давомида томонлар давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари, хусусан, соғлиқни сақлаш, энергетика, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни янада кенгайтириш йўналишидаги ташаббусларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, томонлар лойиҳаларга япон компанияларини жалб қилиш ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Музокаралар якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичда давом эттириш ҳамда юқоридаги масалалар юзасидан фикрлар алмашинуви жараёнларини кенгайтиришга келишиб олди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси





