Нодавлат мактабгача таълим ташкилотини қуриш
2026-10-08 17:20:00 / Давлат хусусий шериклик эълонлар

ТАДБИРКОРЛАР ВА САРМОЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонининг 1-иловаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятининг устивор йўналишларидан “мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари секторини янада қўллаб-қувватлаш, унинг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш” белгиланган.
Сурхондарё вилояти, Қизириқ туман, Янгикент МФЙ, Соҳибқирон кўчаси, 26-уйда жойлашган 30-сонли умумтаълим мактабининг бўш ер майдонида хусусий ташаббускор «РУХШОНА КИДС ДХШ» МЧЖ томонидан ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган. Мазкур лойиҳада 30-сонли умумтаълим мактабининг 0,30 га ер майдони ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-октябрдаги 720-сонли қарори талабларига биноан амалга оширилади.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
Қизиқиш билдириш учун сўров шакли |
Лойиҳа концепцияси |
Лойиҳа тўғрисида маълумот |
Ўзбекистон Республикаси
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
☎️ +998 (55) 503-74-00
📍 100011 Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани,
А.Навоий кўчаси 2а-уй
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
📧 dxshtender@imv.uz Inomjan.Kadirboev@imv.uz
☎️ +998 (71) 203-50-50 (01391)
📍 100017 Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси 29-уй
