Жаҳон банки делегацияси вакиллари билан давлат молиявий бошқаруви юзасидан фикр алмашилди
2024-09-26 14:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда Жаҳон банкининг молия бошқаруви бўйича мутахассиси Нургул Татибекова ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Маҳаллий бюджет харажатларидаги хавфларни ўрганиш бошқармаси бошлиғи Фарруҳ Аминов, Давлат ҳокимияти ва республика ижро этувчи органлар фаолиятини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи Фозилжон Каландаров ва бошқа масъул вакиллар иштирок этди.
Мулоқот давомида томонлар давлат молияси самарадорлигини ошириш, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ислоҳотларни 2025–2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясида акс эттириш, маҳалла бюджетини шакллантиришнинг аҳамияти ва ўзига хос жиҳатлари, хусусан, ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш, тадбиркорлик ва янги иш ўринларини яратишдаги ролини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, суҳбатда томонлар солиқ бошқаруви сифатини янада ошириш, туман (шаҳар)лар бюджетини бошқариш ва мустақиллигини ошириш, ҳудудларда хизматлар, туризм, ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шакллантирилаётган мастер-режаларнинг аҳамияти юзасидан фикр алмашдилар.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳамда олдинга қўйилган мақсадларга эришишда тизимли ва самарали фаолият олиб бориш юзасидан фикр алмашдилар.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати


