СТАРТАП ЛОЙИҲАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН ОЧИҚ ТАНЛОВ
2026-10-02 16:00:00 / Эълонлар

Ушбу дастур Жаҳон банки иштирокидаги «Ривожланиш ва янги иш ўринларини яратиш учун молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш — FINGROW» дастурини тайёрлаш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Дастур стартап лойиҳаларга бизнесни бозорда тўғри жойлаштиришни, бозор стратегиясини, инвестицияга тайёргарлигини, кенгайиш салоҳиятини ҳамда халқаро бозорларга чиқиш ва ўсиш имкониятларини кучайтиришда ёрдам беришга қаратилган. Танланган стартап лойиҳалари амалий ривожлантириш бўйича кўрсатмалар, индивидуал кўмак ва тегишли экотизим иштирокчилари билан, шу жумладан, халқаро даражада ишлашга ёрдам берадиган ёндашувлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Иштирокчилар StartupBlink компанияси асосчиси ва бош директори, консультант Эли Дэвид Роках билан бевосита ишлаш имкониятига эга бўлади. StartupBlink компанияси — 150 дан ортиқ ҳукуматлар ва етакчи ташкилотлар билан ишлайдиган глобал стартап экотизимларини тадқиқ этиш марказидир.
Эли Роках ўн йилдан ортиқ вақт давомида халқаро ҳамкорликларни ривожлантириб келмоқда ва 120 дан ортиқ мамлакатдаги стартап экотизимлари билан ишлаган. StartupBlink компанияси тадқиқотларидан ҳукуматлар, инвесторлар, йирик компаниялар ва стартап асосчилари кенг фойдаланади.
Стартап асосчилари учун ушбу дастур Эли Рокахнинг глобал компания қуриш, корпоратив ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, бизнесни халқаро бозорда тўғри жойлаштириш ва турли бозорларда ўсишни бошқариш бўйича амалий тажрибасидан бевосита фойдаланиш имконини беради.
Ариза берувчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
• Ўзбекистонда саноат ва ишлаб чиқариш йўналишига қаратилган технологик стартап лойиҳаси бўлиши;
• Менторлик даври давомида фаол иштирок этишга тайёр бўлиши;
• Дастурда самарали иштирок этиш учун етарли даражада инглиз тилида ишлай олиш кўникмасига эга бўлиши афзал кўрилади.
Танланган стартап лойиҳалар учун дастурда иштирок этиш бепул.
Мазкур қўллаб-қувватлаш дастурида иштирок этиш учун аризани қуйидаги ҳавола орқали топширишингиз мумкин:
Ариза топшириш ҳаволаси
Ариза топширишнинг охирги муддати: 2026 йил 14 октябрь.
Аризалар шаффоф танлов мезонлари асосида баҳоланади. Баҳолашда йўналишнинг дастурга мослиги, инвестицияга тайёргарлик, инновацион салоҳият, кенгайиш ва бозор салоҳияти, муаммо ва таклиф этилаётган ечим ўртасидаги мувофиқлик, шунингдек, иштирокчи ҳудуди инобатга олинади.
