“Siemens” билан энергетика, саноатни ривожлантириш ва иқтисодий декарбонизация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича учрашув бўлиб ўтди
2024-09-20 21:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлигида энергитика, саноатни ривожлантириш ва иқтисодий декарбонизация соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу сессияда “Siemens Energy” компанияси вакиллари, жумладан, Туркия ва Марказий Осиё субҳудуди бўйича вице-президент Максим Зубов ва ваколатхона директори Станислав Пак, шунингдек, “Яшил” иқтисодиётни ривожлантириш департаменти ҳамда вазирликнинг Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва тоғ-кон металлургия корхоналари молияси ва тариф сиёсати департаменти расмийлари иштирок этди.
Учрашув давомида томонлар энергетика соҳасидаги мавжуд лойиҳалар, шу жумладан, Сурхондарё вилоятидаги иссиқлик электр станцияси ва энергия ишлаб чиқаришни оптималлаштириш ҳамда саноат соҳасида самарадорликни ошириш мақсадида инновацион ва энергия тежамкор технологияларидан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни ривожлантириш бўйича яқин ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, “Siemens Energy” компанияси энергетика соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида марказий иситиш тизими учун когенератсия лойиҳаларини жорий қилиш, иссиқлик насослари тизимлари, электр станциялари, қуёш фотоэлектр лойиҳалари, шамол энергиясини ишлаб чиқариш, рақамлаштириш, батарея энергиясини сақлаш ечимлари ва “яшил” водород лойиҳаларини ривожлантиришни таклиф қилди.
Томонлар миллий компаниялар ва тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган саноат соҳасида декорбанизатсияга эришиш учун мавжуд “яшил” ва инновацион технологияларни тарқатишга бағишланган ташаббус доирасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича техник ёрдам кўрсатиш учун қўшма рамка яратишга келишиб олди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича келишувга эришди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати




