Гендер тенглигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
2026-09-25 10:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар давлат бюджети жараёнларида гендер жиҳатларини ҳисобга олиш, бюджет маблағларининг турли ижтимоий гуруҳларга таъсирини баҳолаш ҳамда гендер тенглигини таъминлашга қаратилган ёндашувларни такомиллаштириш бўйича фикр алмашдилар.
Шунингдек, гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш, тегишли институтсионал салоҳиятни мустаҳкамлаш ҳамда ушбу йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида гендер тенглигини таъминлаш ва гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш механизмларини ривожлантириш борасида БМТ Аёллар ташкилоти билан ҳамкорликни изчил давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси



