Ўзбекистоннинг миллий статистика тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2026-09-24 19:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда Ўзбекистоннинг миллий статистика тизимини ривожлантириш, “Статистикани ривожлантириш – 2030” миллий стратегиясини амалга ошириш, статистикани халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, ҳисобот юкини қисқартириш, маъмурий ва муқобил маълумотлардан фойдаланиш, шунингдек, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, давлат молияси статистикасини такомиллаштириш, МҲТ–2025 ва BPM-7 халқаро стандартларига босқичма-босқич ўтиш ҳамда макроиқтисодий статистика кўрсаткичлари ўртасидаги изчилликни таъминлаш йўналишлари кўриб чиқилди.
Учрашув давомида миллий статистика тизимининг самарадорлигини ошириш, статистик маълумотларнинг ишончлилиги ва сифатини таъминлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш вазифалари белгилаб олинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
