Пенсия ҳисоб-китобларида қандай ўзгаришлар таклиф қилинмоқда?
2026-09-23 20:55:00 / Вазирлик янгиликлари
Пенсия миқдорини ҳисоблашда иш ҳақининг ҳисобга олинадиган даврини босқичма-босқич кенгайтириш таклиф қилинмоқда.
Амалдаги тартибда охирги 10 йил ичидаги энг юқори кетма-кет 5 йиллик иш ҳақи ҳисобга олинади. Таклиф этилаётган тартибга кўра, бу давр ҳар йили бир йилга ошириб борилиб, 2041 йилда 20 йилга етказилади.
Шунингдек, 2028 йил 1 апрелдан пенсия ҳисобида инобатга олинадиган иш ҳақи чегарасини 6 млн сўмдан 6,6 млн сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда.
Масалан, ойига 10 млн сўм расмий иш ҳақи оладиган фуқаронинг пенсияси 3,3 млн сўмдан тахминан 3,6 млн сўмгача ошиши мумкин.
