Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника: халқаро илмий конференция ўтказилади
2026-09-24 14:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон физиклар кенгаши, Осиё тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро ҳамкорлар кўмагида ташкил этилмоқда.
Конференцияда 55 нафар хорижий олим ва мутахассис ҳамда Ўзбекистоннинг 100 нафарга яқин олимлари иштирок этиши кутилмоқда.
Манзил: Central Asia University, Тошкент шаҳри.
Тадбирнинг асосий мақсади — Ўзбекистонда яримўтказгичлар ва микроэлектроника экотизимини халқаро даражада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтириш, кадрлар тайёрлаш ва илмий ютуқларни саноатга жорий этиш масалаларини кўриб чиқиш.
