Ҳурматли талабалар!
2024-09-20 17:25:00 / Вазирлик янгиликлари
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, таълим кредитини олиш учун аризаларни talim-krediti.mf.uz ва my.gov.uz порталлари орқали топширишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, тўлов эвазига таълим кредити олиб беришни ваъда қилган шахсларга ўз шахсий маълумотларингизни (OneID логин ва пароллари, паспорт маълумотлари) тақдим этманг.
Юқорида келтирилган платформалар орқали таълим кредитини расмийлаштириш учун фуқаролардан ҳеч қандай тўлов талаб қилинмайди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати
